Еврокомиссия Европа Иттифоқи давлатларининг депрессияга учраган ҳудудларини ривожлантириш учун мўлжалланган Европа Иттифоқи бюджетидан деярли 400 миллиард евро ажратмоқчи ва уни мудофаа эҳтиёжларига сарфламоқчи.
Бу ҳақда Британиянинг Financial Times газетаси маълум қилди.
Газета манбаларига кўра, Еврокомиссия яқин келажакда Европа Иттифоқи давлатларига "Бирдамлик" жамғармасидан ҳарбий-саноат комплекси ва ҳарбий транспорт инфратузилмаси учун маблағ сарфлашга рухсат беришни режалаштирмоқда. Бу блок давлатларининг энг қолоқ ҳудудларини молиялаштириш ва ривожланиш даражасини илғор ҳудудларга яқинлаштиришга қаратилган эди.
Етти йил давомида Европа Иттифоқи ушбу мақсадлар учун 392 миллиард евро ажратмоқчи эди.
Еврокомиссия бу пулни тўғридан-тўғри қурол сотиб олиш учун ишлатишга ҳали рози бўлмаган, бироқ у ҳарбий саноатга сармоя киритиш ва ҳарбий инфратузилма лойиҳаларига сарфланади.