Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Еврокомиссия Афғонистон ҳукумати билан депортация масаласида техник учрашув ўтказади

Еврокомиссия Афғонистон ҳукумати билан депортация масаласида техник учрашув ўтказади

Европа Иттифоқи комиссияси Афғонистон расмийлари билан хавфсизликка таҳдид солувчи шахсларни қайтариш масаласи бўйича техник учрашув ўтказишини маълум қилди.

Бу ҳақда Еврокомиссия матбуот вакили Маркус Ламмерт журналистларга берган баёнотида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Еврокомиссия Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан берилган ваколат асосида ҳаракат қилмоқда ва Швеция Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда Афғонистон маъмурияти вакилларини Брюсселга таклиф қилган.

Ламмерт шунингдек, шундай учрашув аввал январ ойида Афғонистонда ҳам ўтказилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, гап фақат хавфсизликка таҳдид солувчи шахсларни қайтариш масаласи ҳақида бормоқда.

Киритилди: 23:17 12.05.2026. Ўқилди: 135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!