ЕИ Кенгаши Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан сўнг Европа Иттифоқида вақтинчалик ҳимоя мақомини олган 4,2 миллиондан ортиқ украиналик учун бошпана дастурини узайтиришга келишиб олинганини маълум қилди. Қайд этилишича, мазкур дастур 2027 йил 4 мартгача узайтирилган.
"Украиналик қочқинлар Европа Иттифоқининг бутун ҳудудида аввалгидек тенг ҳуқуқлардан фойдаланишда давом этадилар", дейилади ЕИ Кенгаши баёнотида.