Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Евроиттифоқ Россиянинг музлатилган активлари бўйича қарорни 18 декабрда қабул қилмоқчи

Евроиттифоқ Россиянинг музлатилган активлари бўйича қарорни 18 декабрда қабул қилмоқчи

Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири маълум қилди.

Жан-Ноэл Барронинг аниқлик киритишича, Россиянинг музлатилган активларига оид кейинги чораларни муҳокама қилиш яқин кунларда ҳам давом этади. Шунингдек, у Европа давлатлари “Украинани кейинги икки йил давомида молиявий қийинчиликлардан ҳимоя қилиш” ниятида эканини айтди.

"Биринчи рақамли устувор вазифа — Европада жойлашган Россия активларини блокланган ҳолда сақлашни кафолатлашдир. Бу бизга келажакдаги тинчлик шартларига таъсир кўрсатиш имконини берадиган муҳим воситадир", — дея қўшимча қилди Франция ТИВ раҳбари.

Киритилди: 20:35 30.11.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!