Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас ЕИ Кенгашининг Люксембургдаги йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Май ойида Европа Иттифоқи Кенгаши кун тартибига қўйиш учун Россиянинг “соя флоти” ва бошқа элементларни ўз ичига олган 17-санкциялар пакети устида ишлаяпмиз. Ҳозир бу борада мунозаралар давом этмоқда, бироқ биласизки, санкцияларни қўллаш учун барча ЕИга аъзо 27 давлатнинг барчасини розилиги талаб қилинади. Менимча, Москвага қарши мумкин бўлган энг кучли санкциялар пакетини жорий қилиш керак", —деди Каллас.