Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Евроиттифоқ Исроилга иқтисодий ёрдамни тўхтатди

A A A
Евроиттифоқ Исроилга иқтисодий ёрдамни тўхтатди

Шунингдек, айрим вазирларга санкциялар киритилиши мумкин.

Европа Иттифоқи Ғазо секторида юзага келган оғир гуманитар вазият туфайли Исроилга иқтисодий ёрдам кўрсатишни тўхтатди. Бу ҳақида Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, фақат фуқаролик жамияти ташкилотлари ва Ҳолокост ёдгорликларига ажратиладиган маблағлар бундан мустасно ҳисобланади.

Шунингдек, Урсула фон дер Ляйен Евроиттифоқ ва Исроил ўртасидаги уюшма келишувини қисман тўхтатиш режалаштирилаётганини билдирди. Унга кўра, Исроил ҳукуматидаги айрим радикал қарашга эга вазирларга қарши санкциялар жорий этилиши ҳам кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: 13:29 11.09.2025. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!