Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Этнограф аёл: «Эрингиз барвақт ўлишини истамасангиз, унга ёш хотин олиб беринг»

Этнограф аёл: «Эрингиз барвақт ўлишини истамасангиз, унга ёш хотин олиб беринг»

Қозоғистонлик этнограф Галия Қандаулқизи аёлларга эрларига ёш хотин олиб беришни тавсия қилмоқда.

«Эркак киши қари хотини олдида яшайверса, эрта ўлади. Аксинча, ёш хотин олдида бўлса, янада ёшариб бораверади. Шунинг учун, агар эрингизни барвақт ўлимга дучор қилишни истамасангиз, унга ёш хотин олиб беринг. Эрингиз ёш хотини олдида ўзини ёшаргандек ҳис қилади ва кексаликни унутади.

Бу биринчи хотин учун ҳам фойдали. Сиз эрингизнинг ёш иккинчи хотини олдида авторитеть эканлигингизни ҳис қиласиз. У сизни катта опасидек кўради ва хизматингизни қилади. Олдингизда мажбуриятли эканлигини ҳис қилиб туради.

Бугун ким кечки овқат тайёрлашини эрнинг ўзи ҳал қилади. Биз шу ишга қўл урсак, эрларимиз соғлом бўлади, эрларимиз соғлом бўлса, халқимиз соғлом бўлади. Бувиларимиз эрлари учун иккинчи ёш хотинни танлаган бўлишарди», дейди этнограф.

Этнографнинг фикрича, иккинчи хотин демографик муаммоларни ҳам ҳал қилади. У ҳозирги аёллар аждодлари каби кўп фарзандли бўлишни истамаётганларидан ташвишда эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 16:17 23.08.2019. Ўқилди: 6270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!