Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эстония Украинага қандай шароитда қўшин киритишга тайёр эканлигини маълум қилди

Эстония Украинага қандай шароитда қўшин киритишга тайёр эканлигини маълум қилди

Эстония Россия билан тинчлик шартномаси тузилгандан кейингина Украинага ўз қўшинларини юборишга тайёр.

Эстония бош вазири Кристен Михал Берлинда Германия канцлери Фридрих Мерц билан қўшма матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилган.

"Яна бир бор таъкидлайман: бизнинг аскарлар иштирок этиши учун аниқ тинчлик келишуви зарур", деди Михал.

Бош вазирнинг аниқлик киритишича, Эстония Украинага бир рота аскар юборишга тайёр.

Киритилди: 08:00 28.11.2025. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!