Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эстония Россия билан чегарадаги кўприкка металл дарвоза ўрнатди

A A A
Эстония Россия билан чегарадаги кўприкка металл дарвоза ўрнатди

Хабар берилишича, Эстониянинг Нарва шаҳри ва Россиянинг Ивангород шаҳрини боғловчи “Дўстлик” кўпригига катта металл дарвозалар ўрнатилган. Шунингдек, у ерда ҳаракатланишни зарурат туғилганда тўлиқ тўсиб қўювчи махсус металл тўсиқларни ўрнатиш режалаштирилган.

Бу тўсиқлар чегара пункти ҳудудига кириш ва ундан чиқишни бутунлай тўхтатиши мумкин. Кўприкнинг пиёдалар учун мўлжалланган қисми ҳозирча очиқ, аммо у ерда ҳам дарвоза ўрнатилиши кўзда тутилган.

Нарва чегара пункти раҳбари Антти Эенсалу бундай чоралар хавфсизликни ошириш ва “рухсатсиз ўтишга йўл қўймаслик” учун амалга оширилаётганини таъкидлади.

Киритилди: 23:45 03.08.2025. Ўқилди: 1587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!