Бугун 25 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эстония 2025 йил 31 мартдан биометрик маълумотлар қайд этилмаган Россия паспортларини тан олишни тўхтатади — Эстония ТИВ

Эстония 2025 йил 31 мартдан биометрик маълумотлар қайд этилмаган Россия паспортларини тан олишни тўхтатади — Эстония ТИВ

Қайд этилишича, Эстония ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатларида яшаш учун рухсатномага эга бўлган шахслар, агар ҳозирда биометрик бўлмаган Россия хорижий паспортидан фойдаланаётган бўлсалар, 2025 йил 30 сентябрга қадар биометрик паспорт олиш учун ариза топширишлари шарт.

Эстония Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, Россияда берилган биометрик бўлмаган паспортлар ICAO (Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти) тавсияларига мос келмайди ва хавфсизликка оид турли таҳдидларни келтириб чиқаради. Шунингдек, бундай паспортлар қайси ташкилот томонидан берилганини тез аниқлаш имконини бермаcлиги, бу эса тан олинмаган ҳудудларда берилган ҳужжатларни идентификация қилишни қийинлаштириши қайд этилди.

Шу сабабли, бундай ҳудудларда берилган Россия паспортлари билан Шенген ҳудудига кириш мумкин эмас.

Аввалроқ Чехия ва Дания ҳам хавфсизлик юзасидан россияликларнинг биометрик бўлмаган паспортларини тан олишни тўхтатган эди.

Айни пайтда Россияда ва унинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ҳам биометрик, ҳам биометрик бўлмаган хорижий паспортлар олиш мумкин. Биометрик бўлмаган паспорт арзонроқ ва тезроқ тайёрланади, лекин халқаро саёҳат учун чекловларга дуч келиши мумкин.

Киритилди: 14:49 21.03.2025. Ўқилди: 595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!