"Эспаньол" мухлислари Каталония дербиси вақтида стадионда ўзини тутиш қоидаларини бузишди.
Ла Лига 18-туридан ўрин олган ўйинда "Барселона" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 86-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада орадаги фарқни оширди.
Иккинчи голдан сўнг "RCDE Stadium" трибуналарида ўтирган мухлислар голни нишонлаётган "Барселона" футболчиларига сув идишлар ота бошлашди. Уларнинг бирортаси ҳам ўйинчиларга тегмаган.