Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эртага, 8 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

A A A
Эртага, 8 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

***

Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистонга Волгабўйидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

9-11 январь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

9-10 январь кунлари баъзи жойларда шамол секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

10-15 январь кунлари республика бўйлаб аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача, шимолда кечаси 17-22 даража, Устюрт ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида 25-27 даража, кундуз кунлари 7-10 даража совуққача, жанубда ва Фарғона водийсида кечаси 5-10 даража, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди.

Йўлларда яхмалак юзага келади.

7-10 январь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Киритилди: 22:40 07.01.2023. Ўқилди: 5020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар