Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эроннинг янги сайланган президенти бугун қасамёд қилади

Эроннинг янги сайланган президенти бугун қасамёд қилади

Эроннинг янги сайланган президенти Масъуд Пезешкияннинг қасамёд қабул қилиш маросими бугун, 28 июль куни бўлиб ўтади.

Бу ҳақда «Тасним» агентлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, тантанали қасамёд қабул қилиш маросимида Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Сейид Али Хоманаий, давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар, университет ректорлари, хорижий давлатлар элчилари ҳам иштирок этади.

Маълумотларга кўра, маросим Эрон телевидениеси орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Бир муддат аввал қасамёд қабул қилиш маросими 30 июль куни бўлиб ўтиши хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловларининг биринчи босқичи 28 июнь куни, иккинчи босқичи эса 7 июль куни бўлиб ўтган эди.

Киритилди: 08:45 28.07.2024. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!