Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эроннинг сўнгги шоҳининг ўғли мамлакат аҳолисини “Оятуллоҳлар режими”га қарши намойишга чиқишга чақирди

Эроннинг сўнгги шоҳининг ўғли мамлакат аҳолисини “Оятуллоҳлар режими”га қарши намойишга чиқишга чақирди

Ризо Паҳлавий Эрон аҳолисини 8 ва 9 январ кунлари бир вақтнинг ўзида намойишга чиқишга чақирди. У бу ҳақда Х ижтимоий тармоғи орқали форс тилида чиқарган видео мурожаатида маълум қилди.

Паҳлавий халққа қилган мурожаатида Эрондаги намойишларни диққат билан кузатиб бораётганини билдирган ва “зўравон режим”нинг босимига қарамай халқнинг курашаётганини эътироф этган. Шунингдек, у Эрон халқини ҳаракатдан тўхтамасликка чорлаган.

"Намойишларни тартибли ва иложи борича кенг доирада сақлаш жуда муҳим. 8 ва 9 январ кунлари қаерда бўлсангиз ҳам озодлик шиорлари билан намойишни бошланг. Сизнинг жавобингизга қараб кейинги чақирувларни эълон қиламан", —деган у.

Бундан ташқари, Паҳлавий Эрон хавфсизлик кучларига ҳам мурожаат қилиб, улар тарихий танлов олдида турганини, ё “жиноятчилар” билан бир тарафда туриш, ё халқ билан бўлишни танлаши кераклигини айтиб ўтган.

"Қуролларингизни одамларга қарши ишлатманг, аксинча уларни ҳимоя қилинг. Шунда нафақат миллий бурчингизни бажарасиз, балки ўзингиз ва оилангиз келажагини ҳам ҳимоя қилган бўласиз", деган Паҳлавий.

The Jerusalem Post'нинг ёзишича, Эрондаги курд мухолифати вакиллари ҳам эртага, 8 январ куни аҳолини умумий иш ташлаш ўтказишга ва намойишларни кучайтиришга чақирган.

Киритилди: 22:57 07.01.2026. Ўқилди: 1498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!