❕ Гаагадаги Халқаро Жиноят Суди томонидан Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер унга нисбатан ўлим жазоси тайинланиши керак бўлган этарли эмас;
Бу ҳақда Эроннинг диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий маълум қилди, деб хабар беради Эрон расмий ахборот агентлиги IRNA.
«Сионистик режим Ғазода ҳарбий жиноят содир этди. Ҳибсга олиш тўғрисида ордер бериш етарли эмас. Нетаняху ва бу режимнинг жиноятчи раҳбарларига ўлим жазоси берилиши керак», — деди Хаменеий Басиж милицияси аъзолари билан учрашувда.
21 ноябрь куни ИЖК Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Ғазо секторида содир этган ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар учун ҳибсга олишга ордер берди.