Politico нашрининг АҚШ президентига таяниб хабар беришича, Эрон ракета учириш қурилмаларини йўқотмоқда ва унинг ҳарбий салоҳияти аста-секин заифлашмоқда.
Доналд Трамп Теҳрон ҳали маълум муддат ракета зарбаларини давом эттириши мумкинлигини, бироқ умумий имкониятлари камайиб бораётганини билдирган.
Трамп, шунингдек, АҚШда етарли миқдорда қурол-яроғ захираси мавжудлигини ва ишлаб чиқариш суръати оширилаётганини қайд этди. Айни пайтда айрим қонун чиқарувчилар мамлакатда ҳаво мудофаа тизимлари етишмаслиги мумкинлиги ҳақида хавотир билдирмоқда.
АҚШ етакчиси агар Эронда янги раҳбарият шаклланса, Қўшма Штатлар улар билан ҳамкорлик қилиш имкониятини ҳам рад этмаслигини маълум қилди.