Бугун тунда Эрон Исроил жанубидаги Димона ва Арад шаҳарларига ракета зарбалари берди. Айрим ракеталар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб қолинмаган. Арадга берилган зарба бир нечта биноларнинг жиддий шикастланишига олиб келди.
Исроил расмийлари маълумотига кўра, ҳужумлар натижасида Арадда 84 киши, Димонада 78 киши жароҳатланган. Ушбу
икки шаҳар Негевдаги ядровий тадқиқот марказига яқин жойлашган.
Эрон давлат телевидениеси бу зарбалар шанба куни Натанздаги Эрон ядро объектига қилинган ҳужумга жавоб бўлганини маълум қилди.
МАГАТЭ Натанзга зарбадан кейин “радиация даражасининг ошиши қайд этилмаганини” билдирган. Шунингдек, Исроил ядро тадқиқот марказига ҳам зарар етгани қайд этилмаган.