Эроннинг Исроилга ракета ҳужуми натижасида 24 киши ҳалок бўлди, 592 киши яраланди, дея хабар бермоқда ҳукумат матбуот хизмати.
"Ўн нафарининг аҳволи оғир, 36 нафарининг аҳволи ўртача, 546 нафари енгил тан жароҳати олган", — дейилади хабарда.
Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Эрон ракеталари 30 та жойда қулагани қайд этилган ва Эрон уч кун ичида Исроилга жами 370 та ракета учирди.