Исроилда 28 февралдан бери Эрон ҳужумлари натижасида 7142 киши жароҳат олган.
Бу ҳақда Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, жароҳатланганлардан 114 нафари ҳозирда касалхоналарда даволанмоқда, улардан 14 нафари оғир аҳволда. Яна 26 кишининг аҳволи "ўртача" деб баҳоланмоқда.