АҚШга Покистон орқали етказилган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича Эрон таклифи 14 банддан иборат бўлиб, Теҳрон талабларидан ташқари, келишувга эришиш учун "аниқ йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Ислом Республикаси ушбу ҳужжатни АҚШнинг аввалги тўққиз банддан иборат ташаббусига жавобан тайёрлаган.
Қўшимча тафсилотлар ҳали тақдим этилмаган.
Аввалроқ, Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий Теҳронда хорижий элчилар билан учрашувда Эрон АҚШга Покистон орқали можарони ҳал қилиш бўйича янги режа етказганини маълум қилган эди.