Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эронни тош даврига, ўзлари учун муносиб ҳолатга қайтарамиз — Доналд Трамп

Эронни тош даврига, ўзлари учун муносиб ҳолатга қайтарамиз — Доналд Трамп

Биз яқин 2-3 ҳафта ичида Эронга жуда кучли зарбалар берамиз. Уларни тош даврига, ўзлари учун муносиб ҳолатга қайтарамиз — Доналд Трамп

АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Қўшма Штатлар Эрондаги ҳарбий амалиётни муваффақиятли якунлаш арафасида;

◾️ Ҳозирда биз учун устувор вазифа дипломатия эмас, балки жанговар ҳаракатларни давом эттириш;

◾️ Эрон энди Яқин Шарқ учун таҳдид туғдирмайди;

◾️ Қўшма Штатларда ёқилғи нархларининг қисқа муддатли ошишига Эроннинг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлди, аммо мамлакат иқтисодиёти бунга тайёр;

◾️ Эрон ракеталари Европага ҳам, АҚШга ҳам етиб бориши мумкин эди, улар имкон қадар кўпроқ қурол ишлаб чиқаришни хоҳлашган эди ва биз бу қуролларни йўқ қилдик;

◾️ Қўшма Штатларга Яқин Шарқ нефти умуман керак эмас;

◾️ Ҳўрмуз бўғози билан боғлиқ вазият ҳарбий амалиёт тугаганидан кейин ҳал этилади;

◾️ Ҳўрмуз орқали нефт олишни хоҳлайдиган мамлакатлар бўғоздаги хавфсизликни ўзлари таъминлашлари ёки уни АҚШдан сотиб олишлари керак.

Киритилди: Бугун 13:00. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!