Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрондан огоҳлантириш: Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация вазиятни кескинлаштиради

Эрондан огоҳлантириш: Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация вазиятни кескинлаштиради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация минтақадаги вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлигини билдирди.

Tasnim ахборот агентлиги хабар беришича, у Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро билан телефон орқали мулоқотда шу ҳақда огоҳлантирган.

Ароқчи, шунингдек, Ҳормуз бўғози Эронга қарши ҳарбий тажовузда иштирок этган томонлар кемалари учун ёпиқ эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай провокацион ҳаракатлар, жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши доирасидаги қадамлар ҳам вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин.

Франция томони эса ўз позициясини билдириб, Эронга қарши уруш ва тинч аҳолига қарши ҳужумларга қарши эканини маълум қилди.

Киритилди: 22:03 30.03.2026. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!