Reuters агентлигининг 12 январь куни инсон ҳуқуқлари ташкилотига таяниб хабар беришича, Эрондаги оммавий норозилик намойишлари пайтида 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Жами 490 нафар намойишчи ва 48 нафар маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими ҳалок бўлган. 10 600 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.
"Эрон расмий қурбонлар сонини тақдим этмади ва Reuters мустақил равишда ҳисоб-китобларни тасдиқлай олмади", деб аниқлик киритди агентлик.
Эронда норозилик намойишлари 28 декабрдан бери давом этмоқда. Ёшлар нархларнинг кўтарилиши ва миллий валютанинг қадрсизланишидан норози. 27 вилоятдаги 92 та шаҳарда оммавий митинглар бўлиб ўтмоқда. Намойишларда 100 мингдан ортиқ аҳоли иштирок этмоқда. Time журналига кўра, мамлакатдаги норозилик намойишлари пайтида камида 217 киши ҳалок бўлган.