The New York Times ёзишича, Эронда ҳукумат ва сиёсий доираларда ядро қуроли яратиш ғоясини қўллаб-қувватловчилар сони ортиб бормоқда.
Илгари радикал ғоя сифатида қаралган ядро қуроли яратиш энди АҚШ ва Исроилнинг келажакдаги эҳтимолий ҳужумларини тийиб туришнинг ягона самарали воситаси сифатида кўрила бошлаган.
Бу қараш Эронга қарши сўнгги ҳарбий амалиётлардан кейин мамлакатда кучайиб бораётган хавфсизлик муҳокамаларининг бир қисмига айланмоқда.