Бугун 1 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эронда ўғрилик қилган уч эркакнинг бармоқлари кесилди

Эронда ўғрилик қилган уч эркакнинг бармоқлари кесилди

Эронда ўғриликда айбдор деб топилган уч эркакнинг қўл бармоқлари кесилди. Барча апелляция жараёнларидан сўнг, Эрон олий суди ҳукмни кучида қолдирди.

Daily Mail ёзишича, бу эркаклар «ўғриликни касб қилиб олган» деб топилди — уларнинг устидан тўртта вилоятда 40 дан зиёд шахсий даъволар келиб тушган.

Маҳкумлар ўғирланган нарсалар (асосан тилла тақинчоқлар)ни қайтаришдан бош тортиб, жабрланганлар билан ҳамкорликдан бош тортган ва бунга қўшиб ўзларини ҳукмни юмшатиш имконидан маҳрум қилишган, дейилади хабарда.

Жазо ўнг қўлнинг тўртта бармоғини (бош бармоқдан ташқари) ампутация қилиш йўли билан ижро этилган.

Киритилди: 17:19 03.08.2025. Ўқилди: 1087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!