Бугун 1 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ элчиси Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари билан учрашди

АҚШ элчиси Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари билан учрашди

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати мезбони АҚШнинг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник миллий терма жамоамиз билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳам иштирок этди.

Махсус вакил Паоло Замполли АҚШ раҳбарияти номидан терма жамоамизни 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклаб, келгуси учрашувларда омад тилади. Шунингдек, у АҚШ мезбонлигида ўтадиган мундиал нафақат спорт, балки дўстлик, инновация ва ҳамкорлик рамзи бўлишини таъкидлади.

Меҳмонларга футболчиларимиз имзо чеккан тўплар эсдалик совғаси сифатида топширилди.

Киритилди: 19:19 31.08.2025. Ўқилди: 780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!