Англия Премьер-лигасининг 3-тур учрашуви якунланди. Унда «Брайтон энд Хоув Альбион» ҳамда «Манчестер Сити» жамоалари тўқнаш келди. Беллашув якунига кўра ҳисоб 2:1 тарзида «чайкалар» фойдасига ҳал бўлди.
34-дақиқада Эрлинг Холанд ҳисобни очиб, «шаҳарликлар»ни олдинга олиб чиқди. 67-дақиқада Жеймс Милнер пенальтини аниқ ижро этди ва ҳисобни тенглаштирди. 89-дақиқада Браян Груда ғалаба голини урди.
Ўйинни асосий таркибда бошлаган Абдуқодир Ҳусанов 63-дақиқада хавфли подкат учун сариқ карточка олди. 84-дақиқада эса ҳамюртимиз жароҳат олди ва Гвардиола уни захирага олди.
Ушбу ўйиндан сўнг «чайкалар» 4 очко билан турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. «Шаҳарликлар» эса 3 очко билан 12-поғонада жойлашган.
Келаси турда «Брайтон энд Хоув Альбион» 13 сентябрь куни сафарда «Борнмут»га қарши ўйнайди. «Манчестер Сити» эса 14 сентябрь куни ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилади.
Англия — Премьер-лига. 3-тур
31 август 2025 йил, якшанба.
Брайтон энд Хоув Альбион — Манчестер Сити - 2:1
Голлар: 0:1 — Холанд (34'), 1:1 — Милнер (67', пенальти), 2:1 — Груда (89')