Эронда Starlink сунъий юлдош интернети терминаллари фаолиятига қарши GPS сигналларини сохталаштириш қайд этилди — The Insider.
Эронда оммавий норозиликлар ва мамлакат бўйлаб алоқа воситаларининг кенг кўламда блокланиши фонида Starlink сунъий йўлдош интернети ишини издан чиқариш учун GPS-spufing технологиясидан фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Буюк Британияда яшовчи эронлик киберхавфсизлик тадқиқотчиси Нариман Гариб эълон қилган техник таҳлилда айтилади.
"2026 йил январ ойида Эронда ишлаган Starlink терминалидан олинган маълумотларга кўра, Эрон расмийлари GPS сигналларини шунчаки бостириш билан чекланмаган, балки сохта сунъий йўлдош маълумотларини узатган. Бу эса терминалнинг Starlink сунъий йўлдошларига антеннани йўналтириш тизимига таъсир кўрсатган", дея ёзмоқда нашр.
Терминал 18 та GPS сунъий йўлдошини аниқлаган бўлса-да, ички алгоритмлар маълумотлардаги номувофиқликни аниқлаб, навигация тизимини автоматик равишда блоклаган. GPS-spufing оқибатида маълумот пакетларининг йўқотилиши 20–22 фоизга етган, нормал шароитда эса бу кўрсаткич 1 фоиздан ошмайди.
Ташқи тъсирга қарамай, Starlink терминали маълумот узатишнинг минимал имкониятини сақлаб қолган, бироқ алоқа сифати кескин ёмонлашгани сабабли хизматдан фойдаланиш анча қийинлашган.