Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эронда саккиз киши ўлимга маҳкум қилинди

A A A
Эронда саккиз киши ўлимга маҳкум қилинди

Эроннинг Шероз ва Караж шаҳарларидаги қамоқхоналарда жазо ўтаётган саккиз нафар маҳбус ўлимга маҳкум қилинди.

Бу ҳақда «Радио Фарда» хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, охирги сутка давомида Шероздаги Абдулобод ва Караждаги Гизилҳасар қамоқхоналарида «ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси» ва «қасддан одам ўлдириш»да айбланган саккиз нафар шахс ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Норвегия марказида жойлашган Эрон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисоботига кўра, 2024 йилнинг олти ойи давомида Эронда камида 249 киши қатл этилган, улардан 147 нафари ноқонуний гиёҳванд моддалар савдосида айбланган.

Киритилди: 23:30 22.07.2024. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!