Эроннинг Ҳўрмуз бўғозида жойлашган Кешм оролида ракета портлаши содир бўлгани ҳақида хабар берилди.
Tasnim ахборот агентлиги маълумотига кўра, ҳодиса оролдаги Кешм шаҳри атрофида юз берган.
"Бугун соат 18:50 да Кешм шаҳри яқинида ракета портлади", — дейилади агентлик хабарида.
Ҳозирча портлаш оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ва эҳтимолий вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.
Шунингдек, ракетанинг келиб чиқиши ва портлаш сабаблари ҳам очиқланмаган.