Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эронда қўлга олинган рус журналисти ватанига қайтди

Эронда қўлга олинган рус журналисти ватанига қайтди

Эрон расмийлари ўтган ҳафтада Теҳронда ушланган россиялик журналист аёл – Юлия Юзикни озод қилди.

“У Москвага қайтиб келди“ дея хабар беради “РИА Новости“ Россиянинг Эрондаги элчихонаси маълумотига таянган ҳолда.

Хабарда Юлия Юзикдан Эронда қўйилган айблар олиб ташлангани ё ташланмагани ҳақида, умуман айблов қўйилган ёки қўйилмагани ҳақида маълумот йўқ.

Таклифнома бўйича Эронга келган журналист Юлия Юзик октябрь ойи бошларида Теҳронда қўлга олинган эди. Аэропортнинг ўзидаёқ унинг паспортини олиб қўйишди, ҳамда мамлакатни тарк этиш чоғида қайтариб беришларини айтишди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги 4 октябрь куни Юзик “тушунтириш бериш мақсадида” ушланганини изоҳлади ва тез орада озод бўлишини ваъда беришган.

Эрон расмийларининг айтишича, журналистнинг ушланишига виза билан боғлиқ муаммо сабаб бўлган.

Юзикни озод қилиш талабини “Чегара билмас репортёрлар” ташкилоти ҳам илгари сурди.

Маълумот ўрнида, Юлия Юзик – террорчи аёллар ва Беслан фожиаси ҳақидаги китобларнинг муаллифидир.

Киритилди: 21:30 10.10.2019. Ўқилди: 1469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!