Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эронда қашшоқлик кучаймоқда

Эронда қашшоқлик кучаймоқда

Эронда халқаро санкциялар кучайтирилиши фонида тенгсизлик ва қашшоқлик кучаймоқда.

Бу ҳақда Donya-ye-Eghtesad газетаси мақоласида таъкидланган.

Нашр АҚШ Молия вазирлигининг 18 декабрдаги 29 та нефть танкери ва уларни ишлатувчи компанияларга нисбатан санксиялар қўллаш ҳақидаги қарорини эслайди. Бу ҳаракат санксиялардан қочиш ва нефть ва нефт-кимё маҳсулотларини экспорт қилиш учун фойдаланиладиган Эроннинг “соя флоти”га қаратилган, дея қайд этади газета.

Ушбу чора-тадбирлар, таъкидланади мақолада, Эроннинг валюта тушумларини кескин қисқартиради ва аллақачон инфляция, валюта девальвацияси ва сотиб олиш қобилияти пасайиб бораётган иқтисодиётга босимни оширади.

"Эронда нархларнинг кўтарилиши қашшоқлик белгисидир. Очиқ бозорда хорижий валюта ва олтин нархининг кескин ўсиши қашшоқликнинг кенг тарқалишидан далолат беради ва бунинг натижасида юзага келган инфляция яқин ойларда эронлик хонадонларга қўшимча тангликни келтириб чиқаради. Фақат ўтган йилнинг ўзида Эронда озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархи 66 фоиздан кўпроқ ошди", дейилади мақолада.

Шунингдек, БМТ санкциялари қайта кучга киргани ва Эрон расмийларининг мамлакат ядровий дастурини давом эттиришни талаб қилган такрорий баёнотлари ортидан инфляция босими кучайгани қайд этилган.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!