Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эронда нефт-кимё мажмуасига қилинган ҳужумда беш киши ҳалок бўлди

Эронда нефт-кимё мажмуасига қилинган ҳужумда беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ва Исроилнинг Эроннинг Хузистон вилоятидаги Маҳшаҳр портидаги махсус нефт-кимё зонасига уюштирган ҳужумлари оқибатида беш киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда ISNA ахборот агентлиги хабар берди.

"Маҳшаҳр нефт-кимё мажмуасига қилинган ҳужумда беш киши ҳалок бўлди ва 170 киши жароҳат олди", дейилади баёнотда.

Ярадорлар кейинчалик касалхонадан чиқарилди.

Маҳшаҳр (ёки Бандар Маҳшаҳр) Эроннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган муҳим порт ва саноат шаҳри. Бу минтақанинг энг йирик нефт-кимё марказларидан бири бўлиб, Имом Хомейни нефт-кимё мажмуаси ва махсус иқтисодий зоналарга эга. Шаҳар Форс кўрфази соҳилида жойлашган ва стратегик денгиз портига эга.

Киритилди: Бугун 07:45. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!