Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эронда Исроил билан тўқнашувда ҳалок бўлган ҳарбийлар ва олимларни дафн этиш маросими бўлиб ўтди

 Эронда Исроил билан тўқнашувда ҳалок бўлган ҳарбийлар ва олимларни дафн этиш маросими бўлиб ўтди

"Теҳронда Исроил билан 12 кунлик уруш давомида ҳалок бўлган 60 нафар инсон, жумладан ҳарбий қўмондонлар ва олимлар дафн этилмоқда", дея хабар бермоқда нашр маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб.

Дафн этилаётганлар орасида Эрон Қуролли кучлари бош штаби раҳбари Муҳаммад Багерий ҳам бор. У Исроил билан қарама-қаршилик давомида ўлдирилган энг юқори лавозимли эронлик ҳарбий ҳисобланади. Уни Исроил зарбаси оқибатида ҳалок бўлган рафиқаси ва қизи билан бирга дафн этишмоқда.

Теҳронда ҳалок бўлганлар билан видолашиш учун Эрон байроқлари ва марҳумларнинг портретларини кўтариб олган минглаб одамлар тўпланган.

Дафн маросими арафасида Эрон ҳукумати оммавий ахборот воситалари орқали кампания олиб борди ва эронликларни унда иштирок этишга чақирди. Шунингдек, автобус ва метрода бепул қатнов ташкил қилинди. Дафн куни давлат идоралари ёпилди.

Эрон расмийларига кўра, Исроил билан можаро давомида жами 627 киши ҳалок бўлган. Можаро АҚШ Эрон ҳудудидаги ядровий объектларга ҳужум қилганидан сўнг тузилган сулҳ билан якунланди.

Киритилди: 20:43 28.06.2025. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!