Эрон жанубидаги Ҳормозган вилоятида 20 минг мегаватт қувватга эга янги атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланди, деб хабар бермоқда ИРНА.
Эрон президенти Иброҳим Раиси ташрифи доирасида Сирик шаҳрида қурилишни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Эрон вице-президенти ва Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Эсламий ҳам иштирок этди.
Лойиҳа мамлакатда атом энергияси ишлаб чиқаришни 20 минг мегаваттгача оширишга қаратилган.