Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) мамлакат бўйлаб АҚШ, Буюк Британия ва Исроил билан алоқадорликда айбланаётган 120 дан зиёд шахсни қўлга олди.
"Tasnim" агентлигининг маълум қилишича, ушбу гуруҳлар душманнинг ҳарбий ҳужум тузишида ёрдамлашишган. Шарқий Озарбойжон провинциясида ушланган етти нафар гумонланувчи муҳим объектлар координатларини хорижий штаб-квартираларга узатиб турганликда айбланяпти.
Шунингдек, Мозандоронда 69 киши, Кирмонда эса 51 киши, жумладан, учта "айғоқчилик гуруҳи" фош этилди. Ҳозирда ушбу шахсларнинг барчаси ҳибсда сақланяпти, дейилади хабарда.