25 ёшли Алиризо Весал-Мофард мактаб давридан бери 24 ёшли амакиваччасига кўнгил қўйиб юрарди. Бироқ Моҳра уни жиддий қабул қилмасди.
Йигит ўз ниятининг жиддийлигини исботлаш мақсадида қизга турмуш қуришни таклиф қилди. Аммо қариндоши бунинг имконсиз эканлигини айтиб, унинг устидан кулди, холос.
Хўрланган Алиризо қасос олишга аҳд қилди - у Моҳра ишлайдиган дорихонага бостириб кириб, унинг бошига ўқ узди. Шундан сўнг севгилисининг жасади ёнида ўзини ҳам ўлдирди.