Fars агентлиги мамлакатнинг турли ҳудудларидаги стратегик объектлар атрофида тўпланган фуқаролар тасвирларини эълон қилди.
Жумладан, Табриз аҳолиси маҳаллий иссиқлик электр станцияси олдида байроқ ва плакатлар билан саф тортган.
Шунингдек, Дезфулдан келган талабалар 1700 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган қадимий кўприк устида жамланган.
Казерунда ҳам иссиқлик электр станцияси олдида маҳаллий аҳоли томонидан “инсон занжири” ташкил этилган.
Маълум қилинишича, бундай акциялар муҳим инфратузилмаларни қўллаб-қувватлаш ва бирдамликни намойиш этиш мақсадида ўтказилмоқда.