Теҳронда 2022 йилда хавфсизлик хизмати ходимини ўлдиришда айбланган шахсга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилди. Олий суд 2025 йил охирида унинг ҳукмини ўз кучида қолдирган эди.
Меҳраб Абдуллазода исмли айбланувчи Маҳса Аминининг ўлимидан сўнг бошланган умуммиллий норозилик намойишлари вақтида Аббос Фотемиени ўлдиришда асосий масъуллардан бири деб топилган.
Эрон суд ахборот агентлиги "Mizan"нинг хабар беришича, айбланувчи хавфсизлик ходимига ҳужум қилганини тан олган.
Бироқ "HRANA" инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабардор манбага таяниб, Абдуллазоданинг айбини тан олиши учун унга нисбатан қийноқлар қўлланганини маълум қилди.