Эроннинг Гилон вилоятида 18 киши қалбаки спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Гилон тиббиёт фанлари университети ректори Муҳаммад Тоги Ашоубий маълум қилди.
Унга кўра, охирги кунларда Рашт шаҳридаги тиббиёт марказларига ҳам спиртли ичимликдан заҳарланган 66 киши ётқизилган.
Ректорнинг қўшимча қилишича, 5 киши қалбаки спиртли ичимликларни сотишда гумонланиб қўлга олинган.