Теҳрон уранни бойитишни 3,5 фоизгача чеклашга ва мавжуд захираларни босқичма-босқич камайтиришга тайёр. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб «Al Arabiya» телеканали хабар бермоқда.
Телеканал суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Эрон ўзининг аввалги баъзи шартларидан воз кечган ва АҚШ билан ядро дастурини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган.
«Теҳрон уранни бойитиш даражасини 3,5 фоиз билан чеклашни ҳамда бойитилган ураннинг мавжуд захираларини босқичма-босқич камайтиришни таклиф қилди», — дейилади нашрда.