Исроилнинг ташқи ва ички разведка хизмати маълумотига кўра, Эрон ўз ядровий қуролини бир неча ой ичида эмас, балки бир неча ҳафта ёки бир неча кун ичида яратиши мумкин.
Бу ҳақда Исроилнинг “КАН Решет-бет” радиостанцияси ахборот манбаси хабар берган.
“Ynet” ахборот портали хабарида айтилишича, разведка хизматининг мазкур маълумоти АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Эроннинг ядровий муҳитдаги саъй-ҳаракатларига нисбатан халқаро ҳамжамият фикри муҳимлигини айтганидан кейин маълум қилинган.