Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрон ядровий келишувни янгилашни рад этмоқда

Эрон ядровий келишувни янгилашни рад этмоқда

Эрон Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини (ядровий битим) ҳозирги шаклда янгилаш ғоясини рад этди.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи Khabar-e Onlineга берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ЯБ формуласидан Эрон ва Ғарб ўртасида янги келишув яратиш учун асос бўлиши мумкин.

"ЯБ ҳозирги шакли ва матнида биз учун ҳаётий эмас. Бизнинг вазиятимиз сезиларли даражада ўзгарди ва биз аввалги шартларга қайтолмаймиз", деди Арагчи.

Вазирнинг қўшимча қилишича, ЕИ давлатлари (Буюк Британия, Германия ва Франция) Теҳронга Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш масаласида АҚШга таъсир ўтказишга ваъда берган.

"Биз уч Европа давлати билан ЯБдаги каби формулага келиш, шунингдек, ядровий дастурга бўлган ишончни мустаҳкамлаш ва Ғарб давлатлари санкцияларни бекор қилиш учун музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу санкциялар европаликларнинг эмас, америкаликларнинг қўлида. Европаликлар бу масалада америкаликларга қарши чиқамиз, демоқда", - деди у.

Киритилди: 16:39 23.03.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!