Бугун 11 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон ва Исроил ўртасида янги уруш бошланиши мумкинми?

Эрон ва Исроил ўртасида янги уруш бошланиши мумкинми?

"Эронга қарши қаттиқ санкциялар қайта тикланди, ядро дастури бўйича музокаралар эса боши берк кўчага кириб қолган. Эронлик расмийларнинг айтишича, юқори даражада бойитилган уран захиралари вайроналар остида қолиб кетган, аммо Исроил улар хавфсиз жойга кўчириб ўтказилган деб ҳисобламоқда", дея ёзмоқда The New York Times нашри.

Шу билан бирга, Эрон уранни бойитиш бўйича янги объект устида ишлашда давом этаётгани тахмин қилинмоқда.

"Натижада хавфли таранглик юзага келмоқда: музокаралар тўхтаган, Эрон ядровий дастури ҳақида аниқ маълумот йўқ. Исроил расмийлари узоқ йиллардан бери Эроннинг ядровий дастурини ўз мавжудлигига таҳдид деб билиб келади. Форс кўрфазидаги кўплаб мамлакатларнинг фикрича, бу ҳолат Исроилнинг Эронга янги ҳужумини деярли муқаррар қилади", дейилади NYT мақоласида.

"Теҳрон тажовуз юз берса, Исроил ҳужумига жуда кескин жавоб берилиши ва бир вақтнинг ўзида 2000 та ракета учирилишидан огоҳлантирди. Эрон ракета заводлари кеча-ю кундуз ишлаяпти", — дея маълум қилди Эроннинг Халқаро инқироз гуруҳи лойиҳаси директори Али Ваез.

Киритилди: 22:03 10.11.2025. Ўқилди: 778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!