Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрон ва Исроил муносабатига турк расмийси изоҳ берди

Эрон ва Исроил муносабатига турк расмийси изоҳ берди

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Эрон урушни хоҳламаслиги, ҳар қандай жиддий қарама-қаршиликдан қочишга ҳаракат қилаётганини айтди, деб ёзди "IRNA news" агентлиги.

Мулозим “France 24” телеканалига берган интервьюсида сионистик режим ва Ислом Республикаси ўртасидаги совуқ муносабатдан жуда хавотирда эканини билдирди.

– Кичик сабаб билан уруш бошланиши мумкин, – деди у. – Менимча эронликлар буни истамайди, чунки улар кескинликни четлаб ўтишга интиляпти. Бу теҳронлик дўстларимиз билан кечган учрашувлар натижасида олинган тўғридан-тўғри маълумот.

Айни пайт Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчий Исроилнинг ушбу мамлакатга сўнгги ҳужумини “янги тажовуз” дея баҳолаб, жавоб зарбаси берилишини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!