Яқин Шарқда тобора кескинлашаётган ҳарбий-сиёсий вазият муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни қатъий тавсия қилади:
• Ҳарбий ва бошқа давлат объектларига яқинлашмаслик, уларни фото ва видео тасвирга олмаслик;
• Одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқда бўлиш;
• Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан берилаётган кўрсатмаларга сўзсиз риоя қилиш, зарурат туғилганда махсус бошпаналарга ёки хавфсиз жойларга йўл олиш.
Азиз фуқаролар, зарурат туғилганда мамлакатимизнинг Эрон ва Исроилдаги дипломатик ваколатхоналари билан боғланишингиз сўралади.
Эрондаги Ўзбекистон Элчихонаси билан алоқа маълумотлари:
📞 Телефон: +98 (21) 22299780, 22832025
📧 Электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz
Исроилдаги Ўзбекистон Элчихонаси билан алоқа маълумотлари:
📞 Телефон: +972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076
📞 Шошилинч мурожаатлар учун: +972 (54) 485-1397
📧 Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳолатни доимий равишда мониторинг қилиб боради ҳамда заруратга қараб қўшимча ахборот тақдим этади.