Эрон Ислом Республикаси ва Баҳрайн Подшоҳлиги саккиз йилдан ортиқ танаффусдан сўнг икки давлат ўртасидаги сиёсий муносабатларни қайта тиклаш бўйича музокараларни бошлашга келишиб олди.
Маълумот ўрнида, Баҳрайн Эрон билан алоқаларини 2016 йилда узган. Мамлакат Теҳронни Саудия Арабистонининг ички ишларига аралашишда айблаган.
2016 йил январида Саудия ҳукумати таниқли шиа раҳнамоси Нимр ал-Нимрни 2011-йилдаги ҳукуматга қарши норозилик ҳаракатларида қатнашишда айблаб, қатл этган эди. Ушбу ҳолатга нисбатан Эрон расмийлари кескин муносабат билдириб чиққан.