АҚШ билан англашув меморандуми матни асосий бандлар бўйича келишиб олинди, деб баёнот берди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бағаий.
Бу ҳақда «Press TV» телеканали хабар берди.
Бағаийнинг баёнотидан маълум бўлишича, ҳужжатнинг асосий таърифлари аллақачон тасдиқланган. Шу билан бирга, эронлик дипломат жараённинг чўзилиб кетаётгани сабабини ҳам кўрсатиб ўтган.
«Муаммо шундаки, АҚШнинг зиддиятли позицияси ушбу жараёнда доимо узилишларга сабаб бўлиб келмоқда», — деди Бағаий.