Бугун 17 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрон ўз элчисининг Маск билан учрашганини рад этди

 Эрон ўз элчисининг Маск билан учрашганини рад этди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний ва америкалик миллиардер Илон Маскнинг учрашуви ҳақидаги хабарларни "қатъий" равишда рад этди.

"Америка оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган учрашув ҳақидаги маълумотлар мутлақо ёлғон", — дея таъкидлади Эрон ТИВ расмийси Исмоил Багаи IRNA давлат ахборот агентлигига берган изоҳида.

Аввалроқ Тhe New York Times нашри номи ошкор этилмаган эронлик икки мулозимга таяниб, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп томонидан ҳукумат самарадорлиги бўйича янги департаментга раҳбар этиб тайинлаган Илон Маск 11 ноябр куни Нью-Йоркда Амир Саид Иравоний билан учрашгани ҳақида хабар берган эди.

"Томонлар Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги зиддиятни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилди. Бир соатдан кўпроқ давом этган музокаралар яширин равишда бўлиб ўтди", деб ёзади нашр.

Газета суҳбатдошларининг қайд этишича, Маск билан учрашув Теҳронга Америка расмийлари билан бевосита музокараларга киришмасликка имкон берган. NYT манбаларидан бирининг сўзларига кўра, суҳбат чоғида Иравани миллиардерга Эрондан санкцияларни олиб ташлашни ва бизнесининг бир қисмини Теҳронга кўчиришни таклиф қилган.

Киритилди: 19:55 16.11.2024. Ўқилди: 226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!