Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Украина расмийларининг Исроилни қўллаб-қувватловчи баёнотлари ва асосланмаган фикрлари туфайли Украинанинг Теҳрондаги вақтинчалик ишлар вакилини чақириб, унга катта норозилик билдирди.
Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий баёнотида маълум қилинди. Унда айтилишича, украин дипломатига мамлакат расмийлари номидан «қатъий эътироз нотаси» топширилган.
Баёнотда Украина раҳбарияти «украин режими» деб аталиб, уларнинг позицияси «дўстона муносабатларга тўғри келмаслиги» қайд этилган.